Бир байтнинг синоати Шайх Камол Хўжандий билан замондош эмиш. Шайх Камолнинг бу матлаъи: Чашм агар ин асту абрў ину нозу ишва ин, Алвидоъ, эй зуҳду тақво, алфироқ, эй ақлу дин. (Мазмуни: Кўз агар шудир, қош шудир, нозу ишва шу, Алвидо, эй зуҳцу тақво, алфироқ, эй ақлу дин.) Эл аро машҳур бўлган пайтларда, Мавлоно Мағрибий айтибдики, Шайх жуда улуғ зотдир, аммо бу кишидан зоҳир маъносидан бошқа маъноси йўқ байт айтишлари ажабланарлидир. Шайх Камол бу гапни эшитиб, Мағрибийни суҳбатга чақирибди. Учрашув Балх шаҳрида содир бўлибди. Шайх Камол ўзи туриб, овқатга уннабди, Мавлоно ҳам унга ёрдамлашибди. Овқатни тайёрлаш асносида Шайх Камол юқоридаги байтни ўқиб, сўнг қуйидагича шарҳлай бошлабди: - Кўз - араб тилида «ъайндир». Ишорат тилида Айни қадим — Мутлақ Зотга таъбир қилиниши жоиздир. Қош - ҳижобдир, демак, мажоз тилида Мутлақ Зотнинг ҳижоби бўлмиш Сифотга ишоратдир. Мавлоно Мағрибийга бу ҳол маълум бўлиб, Шайхнинг ҳурматини бажо келтириб, узр сўрабди.
|