Шайх Мушрифуддин Муслиҳ Бин Абдуллоҳ Саъдий Шерозий PDF Босма E-mail

Ҳақ таолога хуш келган байт
Кўп сафарлар қилибди. Жумладан, беш марта яёв ҳажга борибди. Суминот бутхонасига кириб, энг катта бутни синдирибди. Кўп улуғ шайхларнинг суҳбатига етибди. Дебдурларки, узоқ муддат Байт ул-муқаддасда ва Шом ўлкасида мешкоблик қилиб, элга сув берарди. Оқибат Хизр алайҳиссаломга етиш-ди ва у туфайли тириклик суви фазилатларидан сероб бўлди.
Бир марта эътиборли саййидлардан бири би-лан ораларида гап-сўз ўтди. Кечаси бу саййиднинг тушига Ҳазрат Расулуллоҳ (с.а.в.) кириб, унга танбеҳ берибдилар. Ўша саййид эрталаб уйғониб, Шайх хизматига борди ва кечирим сўраб, малуллик ғуборини кўнглидан чиқарди.
Шайхлардан бири Саъдий Шерозийни инкор этарди. Бир кеча тушида осмон эшиклари очилиб, фаришталар табақларда нур кўтариб, нозил бўлганини яққол кўрди. Сўради: Бу не нурдир? Фаришталар дедилар: Бу нур Саъдий Шерозий учундирки, бир байт айтибдур ва ул байт Ҳақ субҳонаҳу ва таоло ҳазратида қабул тушибди ва ул байт будир:
Барги дарахтони сабз дар назари ҳушёр,
Ҳар варақе дафтар аст маърифати Кирдигор.
(Мазмуни:
Ҳушёр киши назарида яшнаган дарахтларнинг ҳар бир япроғи
Парвардигор маърифати дафтаридан бир варақдир.)
Ул азиз уйқудан уйғонгач, ўша заҳоти бу хушхабарни етказиш учун Шайх Саъдийнинг хонақоҳи эшигига борди. Борса, ичкарида бир чироқ милтиллаб ёниб турибди ва хиргойи овози келмокда. Яхшилаб қулоқ тутса, тушида эшитган байтни Шайх Саъдий замзама қилаётган эмиш.