Тангри таолонинг шундай бандалари борки, ҳар қайда бўлсалар ва ҳар не тиласалар топарлар Шайх Алоуддин дебдур: Рум дарёсининг соҳилларидан баъзида хилват тутгандим. Рамазон ҳайитида аҳолиси мусулмон бўлган кентларнинг бирига ҳайит намозини ўқиш учун бордим. Қайтиб масканимга келганимда ҳужрамда бир одам намоз ўқиётганини кўрдим. Негадир, ҳужра эшигидаги қумда оёқ изи йўқ эди. Қаердан кирди экан, дея таажжуб қилдим. Нотаниш киши намоздан сўнг зор-зор йиғлади. «Бугун ҳайит, меҳмонга нима олиб келайин», дея ўйловга тушдим. Меҳмон илтифот қилмади ва деди: - Ўйламаки, ғайбдадир. Лекин агар сув бўлса, менга келтир! Сув кўзаси турган томонга бордим. Қарасам, кўзанинг ёнида иссиққина икки парча нон ва анчагина бодом мағзига кўзим тушди. Кўтариб, унинг қошига элтдим. Нонни ушатди ва бодом мағизларини менинг олдимга тўкди ва деди: - Егил! Бодом мағизларидан менга берарди ва мен еярдим. Ўзи бир-икки дона мағиздан ортиқ тановул қилмади. Мен бу таомда ажойиб бир ҳузур топардим. Деди: - Бунга ажабланма. Негаки, Тангри таолонинг шундай бандалари борки, ҳар қайда бўлсалар ва ҳар не тиласалар, топарлар.
|