Олти ой ҳеч нарса емаган мажзуб Ҳабаший қуллардан эди. Бир куни унга бир жазба етиб, олти ой ҳеч нарса емади. Уни девона бўлган деб ўйлаб, ҳуши жойига келиши учун шунча таёқласалар ҳам фойда қилмабди. Зиндонга қамаб қўйдилар, эртасига уни зиндоннинг ташидан топибдилар. Бунча кароматларни унда кўриб, бир нечта товуқни қовуриб, олдига келтирибдилар. Шайх Муфарриж товуқ кабобига боқиб дебди: - Учингиз! Аллоҳ таоло изни билан товуқлар тири-либ, уча бошлабди.
|