Шайтон васвасаси Сўфийлардан бири шайтонни туш кўриб, сўрабди: - Сенинг ҳолинг тавҳид ва таваккул соҳиби бўлмиш Шайх Абу Мадян билан нечукдир? Шайтон деди: - Унинг кўнглига бир васваса солмоқни истасам, Муҳит дарёсига бавл (пешоб) қилиб, нопок қилмоқчи бўлган кишидек уринишла-рим самарасиздир. Кемадаги асир Бир марта Шайх Абу Мадян денгиз соҳи-лида бормокда эди. Бир гуруҳ кофирлар уни асирга олиб, бошқа мусулмон асирлар-га қўшиб, кемаларига солдилар. Қаттиқ ша-мол эсарди, шунга қарамасдан кема жойидан қўзғалмади. Ҳар неча жаҳд қилдилар, фойда қилмади. Кема соҳиблари дедилар: - Ҳойнаҳой боя асирга туширилган мусул-моннинг жиҳатидандир, авлиёларга ўхшаяпти. Шайхга ижозат бериб, дедилар: - Чиқ ва бор! Шайх деди: - То барча мусулмонларни қўймассиз, мен ҳам чиқмасмен! Барча асирларни қўйиб юборишдан ўзга ҳеч чора тополмадилар. Барчани Шайхнинг баракотидан асирликдан озод қилган заҳоти кемалари равон бўлди.
|