Ажамий муриднинг қадами Шайх Муҳйиддин Абдулқодир Жилий йигитлик пайтларида Шайх Ҳаммод суҳбатида бўларди. Бир куни камоли одоб билан унинг қошида ўтирганди. Ташқарига чиққанида шайх Ҳаммод деди: - Бу ажамийда шундай бир қадами бор-ки, ўз вақтида барча валийларнинг эгнида бўлғусидир. Бир кун келиб, унга «менинг оёқларим Аллоҳ валийларининг бўйнидадир» деб айтиш амр қилинади. Бу сўзни айтгач, барча авлиё унга бўйин қўйгайлар.
|