Зоҳиднинг суюнчиси Мавлононинг мухлис ва эътиқодли мурид-ларидан бири ўғил кўрди. Мавлоно ҳузурига келиб, фарзандли бўлганидан уни хабардор қилди. Кўнглидан кечирдиким, суюнчисига агар Мавлоно ўз тўнларидан бир парча ино-ят қилсалар, яхши бўларди, фарзандимни ўшанга чирмардим. Мавлоно енгларидан бир дасторча (кичик салла) чиқариб, унга бердилар. Мурид хурсанд бўлиб, яна кўнглидан кечирдиким, амома(салла)ларидан ҳам бир парча берсалар, яхши бўларди, ўғлимни бошига чирмардим. Мавлоно деди: - Сенга берган дасторчани эски амомамиз-дан ясагандик.
|