Шайх Зайниддин Абубакр Хавофий |
|
|
|
Сўфийлар кулоҳи ва майзада Пиртожи Шайх Зайниддин дебдурки, Мисрдан қай-тиб Бағдодга етганимда Пиртожи Гилоний билан мулоқот воқе бўлди. Бошимда Ҳаз-рат Шайх Нуриддин Абдураҳмон Мисрий (қ.с.) томонидан берилган бўрк бор эди. Бу бўрк мендан олдин бир қанча азиз зотларнинг бошида бўлгани билан қадрли эди. Пиртожи Гилоний мендан бу бўркни тила-ди. Мен ҳам дарвешлар ва фақр аҳли одоби бўйича бу бўркни унга совға қилдим. Кечаси тушимга бўрк кириб, мендан мадад сўраб, деди: «Мен фалон-фалон солиҳ ва тақволи азизларнинг бошига етибмен, энди сен мени бир майзада кишига раво кўрдинг». Тонг отгач, дўстларнинг бири билан Пиртожини қидиришга тушдик. Эшитганимиз бўйича, хароботда эмиш ва ўз ишига машғулдир. Бориб сўрасак, фалон уйда, деб айтиш-ди. Кирсак, бошида мен берган бўрк, маст бўлиб, йиқилиб қолганди. Ҳамроҳим деди: «Сиз чиқинг, мен бўркни олиб келай!» Мен чикдим. У бўркни олиб чиқди ва эшикни унинг устидан қулфлаб қўйди.
|