Ғайб аҳлининг зиёрат қилиш одоби Ҳазрат Мавлоно Саъдиддин Кошғарий (қ.с.) дебдурларки, Макка сафарида Шайх Баҳоуддин Умар бемор бўлди. Муридлари шун-ча илтимос қилсалар ҳам рўзасини бузмади. Бир куни кўрдимки, ғайб аҳлидан бир гуруҳ у бемор ётган жойга қараб бораётган эдилар. Эшигига етишгач, кирмай ўтиб кетдилар. Бир куни бу воқеани ўзидан сўрадим. Деди: - Ҳа, қутб эди. Эшиккача келиб, кирмаганларига сабаб - мен ўшанда оёғимни узатиб дам олаётган эдим. Оёғимни йиғиштирганимдан кейин қайтиб келдилар ва дуо ўқидилар. Мавлоно Кошғарий гувоҳлик беришларича, ўша куни унда соғайиш аломати зоҳир бўлди ва рўзани бузишга ҳожат қолмади.
|