Дарвешлар — амирзоданинг халоскори Отаси Фароҳ вилоятининг ҳокими эди. Қариганда ҳокимликдан истеъфо бериб, умрининг қолган қисмини тоат-ибодатда ўтказмоқчи бўлди. Давлат ишларини зиммаси-га юклатиш ва ўз истеъфосини тасдиқлатиш учун ўғли Шоҳ Алини замон подшоҳининг саройига юборди. Йўлда қароқчилар ҳужум қилиб, Шоҳ Али билан бирга бўлган барча яқинларини ўлдирдилар. Шоҳ Алининг ўзи ҳам қаттиқ ярадор бўлиб, ўликлар ичида чалажон ётарди. Шу пайтда Шайх Алоуддавла Симнонийга ғайбда кўргуздиларки, фалон мавзеда ўликлар орасида бир ярадор ўлим билан талашаётибди. Тезда уни қутқарки, фақр тариқидан юксак қобилияти бор. Шайх ул мавзега борди ва ҳеч қайсини тирик топмади. Яна ғайбдан шундай амр бўлди, яна бориб, бирор тирик жон топмади. Учинчи марта яхшилаб кўриб чиққанида, бирида ҳаёт асари зоҳир бўлди. Уни кўтариб, шаҳарга келтириб, муолажаси билан машғул бўлдилар. Яралари ўнгланиб, бутунлай соғайиб кетди. Шайх Шоҳ Алига деди: — Энди соғайиб кетдинг, хоҳласанг, иш сўраб подшоҳ олдига бор, хоҳласанг отангнинг олдига қайт! Шоҳ Али деди: - Мен Шайхнинг шариф хизматидан ҳеч қаён борур хотирим йўкдур. Иродат қўлини Шайх этагига урмоқни тилайман. Отаси олдига бориб, ундан ижозат ҳосил қилди ва Шайх ҳазратига келиб, Шайх Ҳасан тарбияти билан олий мақомотга қадам қўйди.
|