Шайх Ҳофиз Умар Абардиҳий |
|
|
|
Сут ичгани кеч келдинг... Шайх Ҳофиз дебдурки, дастлаб менга Ҳақ йўли сулуки нияти пайдо бўлган пайтларда Нишопурда Мавлоно Шамсиддин Халифа, Дайрон деган мавзеда Шайх Ахий Али иршодга машғул эдилар. Бошқа вилоятларда ҳам бир азизнинг отини тутардиларки, фақр йўлининг иршодига машғулдир. Қайси шайх хизматига боришни билмай, иккиланардим. Бир кеча тушимда машойих ва авлиё бир манзилда тўпланганини кўрдим... Узун бу тушнинг хулосаси шуки, ҳайбатли бир улуғ киши Шайх Ҳофизни кўтариб, мажлисдаги шайхларнинг бирининг этагига қўйиб, айтибди: Бу гўдакка сут беринг. Бу шайх Ахий Али эмиш. Шайх Ҳофиз билибди-ки, унинг тарбияти Ахий Алига топширилган. Бир неча кундан кейин Шайх Ахий Али хиз-матига борибди. Шайх Ахий Али унга боқиб, табассум билан айтибди: - Сут ичгани кеч келдинг. Шайх Ҳофиз Ахий Алига байъат қўли бериб, унинг олдида талқинга тушибди.
|