Васият ва шаҳидлик Шайх Абдуллоҳ Ғаржистоний муридларидандир. Шайх Абдуллоҳни замон подшоҳи урушда ҳамроҳликка таклиф қилганида, Ахий Али шаҳарда эмасди. Шайх васият қилиб деди: - Биз бу урушда шаҳидлик давлатига мушарраф бўлгаймиз, бизнинг ўрнимизга Ахий Алини шайх деб билинглар. Айтганидек шаҳид бўлди. Васиятини бажо келтирдилар.
|