Хожагон авлодининг давомчиси Хожа Муҳаммад Порсо (қ.с.) муборак ҳаж сафарига чиққанларида Хожа Алоуддинни ҳам ўзлари билан бирга элтибдилар. Самарқанд улуғларидан бири айтибди: - Хожа Алоуддин жуда қариб, заиф бўлиб қолибди, уни ҳаж сафари машаққатидан озод қилсангиз бўларди. Хожа Муҳаммад Порсо дебдурлар: - У киши билан ҳеч ишимиз йўкдир, фақат ҳар қачон унга назар солсак, Хожалар нисбати хотирга келур.
|