Хожа Ҳофизуддин Абу Наср Муҳаммад Бин Муҳаммад Ҳофиз Бухорий |
|
|
|
Китобга қарайлик! Тасаввуф илмидан, балки жамийки илмлардан билмаган нарсаси йўкдек эди. Шунга қарамасдан, нимаики сўрасалар, айтарди: - Китобга қарайлик! Китобни очганда ўша масаланинг жавоби ёзилган бет очиларди. Жиллақурса, бир-икки бет олдин ё кейинда ёзилган бўларди. «Фусус» — жондир ва «Футуҳот» — кўнгил! Бир куни ул зотнинг мажлисида Шайх Муҳйиддин Арабий (қ.с.) ва унинг асарлари ҳақида сўз борди. Хожа Абу Наср падари буз-руквори Хожа Муҳаммад Порсонинг қуйидаги сўзини айтди: - «Фусус ул-ҳикам» жондир ва «Футуҳот ул-Маккия» кўнгил. Кимки «Фусус»ни яхши билса, унда Ҳазрат Расулуллоҳ (с.а.в.) шариатига издошлик нияти кучаяди.
Ғазабланган тоға ва жияннинг илтимоси Камина (яъни, Навоий) ул кишининг муридларининг биридан бу нақлни эшитдим: тоғалари хуш овозли Қуръон ҳофизи эмиш. Бир куни хизматкорига ғазаб қилиб, ёмон сўзлар билан сўкаётган эмиш. Хожа Абу Наср кириб келибди. Тоғасининг ғазаб ўти пасаймабди. Тоғасига илтимос қилибди: - Биз учун Қуръони каримдан бирор нарса ўқиб берсангиз! Бу илтимос, айниқса, бундай улуғ зотларга рад қиладиган илтимос эмас. Тоғаси Қуръон қироатини бошлабди ва ғазаб ўти ўз-ўзидан лутф дарёсига эврилибди.
|