Абулвалид Аҳмад Бин Аби Рижо |
|
|
|
Дунё олди-бердига арзимас! Имом Аҳмад Ҳанбал (раз.а.)нинг шогирдидир. Имом Бухорий ўз «Саҳиҳ»ида ундан ҳадис ривоят қилган. Дастлаб кўп мол-дунёси бор эди. Барчасини ҳадис илми талабида ва ҳаж каби улуғ савоблар йўлига сарфлади. Дерларки, дўстларининг бирига тўрт минг дирҳам керак бўлиб қолди ва унга бу мушкулини изҳор қилди. Тўрт минг дирҳамни дўстининг уйига юборди. Дўсти ишини битиргач, бир муддатдан сўнг қарзини қайтариб жўнатди. Абулвалид қабул қилмади. Келаси кун дўсти олдига келиб, салом берди. Абулвалид деди: - Агар саломнинг жавоби вожиб бўлмаса эди, саломингга алик ҳам олмасдим. Мен юборган арзимас нарсани нима қадри борки, яна менинг олдимга юборибсан?!
|