Ўзини қул бозорида сотган мурид Бир муриди бор эди, оти Муҳаммад Шаҳрободий. Бир куни бу муридини бозорга юборди. Шаҳрободийнинг пули йўқ эди. Бозорга келиб, ўзини қулликка сотди ва пулига Амир Али Абу тилаган нарсани олиб юборди. Бу савдодан бир неча кун ўтди. Шаҳрободийни қул қилиб сотиб олган киши бу можаронинг сабабини эшитгач, уни озод қилиб юборди. У пири қошига келди. Пир деди: - Эй жавонмард, неча минг йил бизнинг жонимиз ғайб оламида сенинг яралишинг ишқида куяр эди. Шу бас эмасмидики, бу зоҳир фироқига мубтало қилдинг? Энди бир ҳафта зоҳир қурби ҳам керак...
|