Масжид устуни билан сўзлашган шайх «Кашф ул-маҳжуб» соҳиби Ҳужвирий айтибдурки, бир кун менда бир ҳолат содир бўлди, унинг ечимини топишга ожизлик қилдим. Шайх Абулқосим хизматига юзландим. Уни уйи ёнидаги масжидда топдим. Шайх менга тушган воқеани масжиднинг бир устунига айтаётган эди. Сўрамай жавобимни топдим. Дедим: - Эй Шайх, бу мен Сиздан ечимини сўрамоқчи бўлганим воқеадир. Шайх деди: - Эй фарзанд, бу устун Ҳақ таоло амри билан тилга кириб, мендан бу воқеани сўраётган эди.
|