Пирга бир мурид басдир Муҳаммад Ҳасан исмли бир муриди бор эди. У ҳар не мол-дунёси бор эди пирига сочди. Шайх ул-ислом Хожа Абдуллоҳ Ансорий дебдурки, пирга бир мурид басдир, сўзга бир қулоқ. Олам ёришиши учун бир тонг етарли. Холий ўз муридига кўп айтардики, менга нимаики янги нарса еткурсалар, мен сенга ўша заҳоти етказарман. Холий Нишопурий вафот этар чоғида унинг кафанлиги ташвишига тушдилар. Холий: - Менга сизнинг кафанингиз керакмас. Унинг Ўзи мени иноят этагига тортди, - деб жон берди.
|