Золимнинг бўйни синди Оти Умардир. Фарғонада бўлур эди. У томонларда улуғ шайхларни «Боб» дерлар. Ансорийнинг айтишича, шайх Аму дебдурки, бир куни Боб Фарғоний ёнида ўтиргандим. Биров келди ва дедики, бир дуо қилингки, Саркаб бостириб келмокда. Саркаб мамлакатни хароб қилувчи золим бир кимса эди. Боб ўчоқ ёнида ўтирган эди ва ўчоқнинг чеккасида бир офтоба турганди. Оёғи билан офтобани уриб йиқитди ва дедиким, Саркабни йиқитдим. Саркаб ўша лаҳзада шаҳар эшигида отдан йиқилди ва бўйни синди.
|