Бу ер орзу ери эмас! Шайх Муҳаммад Сохарий Муҳаммад Мустафо(с.а.в.)нинг муборак қабрлари зиёра-тига борди ва деди: - Е Расулуллоҳ, сизга меҳмонмен. Ё менга зиёфат беринг, йўқса қабрингиз устидаги қандилларни синдирай. Биров келди ва уни уйига элтиб зиёфат қилди. Сўнг кулиб, сўради: - Расулуллоҳ (с.а.в.)га нима дедингиз? Сохарий айтганини такрорлади ва мезбондан қаердан билганини сўради. Мезбон деди: - Уйқуда эдим. Расулуллоҳ (с.а.в.)ни туш кўрдим. Дедиларким, бир бадхўй меҳмоним бор. Бориб, унинг кўнглини хушнуд қил. Сўнг айтким, жойингни ўзгартирким, бу ер орзу ери эмас!
|