Абулҳусайн Сирвонийи Сағир |
|
|
|
Бир юз йигирма тўрт йил умр кўрган ногирон сўфий Шайх Суламий «Сўфия тарихи»да дебдурки, унинг умри бир юз йигирма тўрт йилга тортди. Умрининг охирида шол бўлиб қолди, аммо ҳар қачон муаззин азон айтса, оёққа туриб, намозини адо қиларди. Намоздан фориғ бўлгач, яна шол бўлиб қоларди. Самоъ вақтида ҳам шу ҳолда эди. Шубҳа сўфийни дўзахга элтур! Абулхайр Тайнотий унга деди: - Менга дўзах аҳлини кўрсатдилар. Уларнинг кўпи хирқа аҳли (сўфий)дан эди. Сирвоний деди: - Улар бунга яқин илми шак-шубҳадан холи эътиқод камлигидан мубтало бўлганлар.
|