Абулҳусайн Самъун PDF Босма E-mail

Устодингни ранжитган кимсадан ранжида бўлмасанг, ит сендан яхшироқ!
Ибн Самъун минбарда ваъз айтаётган эди. Мажлис аҳли орасида сўфийлардан яна бир киши бор эди. Ногоҳ ул киши уйқуга борди. Ибн Самъун ул киши уйғонгунча сўзини тўхтатиб турди. Ул киши уйғонгач, Ибн Самъун сўради:
- Расулуллоҳ (с.а.в.)ни туш кўрдингизми?!
Дарвеш деди:
- Шундай.
Деди:
- Мен ҳам шунинг учун ваъзни тўхтатдим, токи сизни уйғотиб, ул ҳолдан маҳрум этмайин.
Хожа Абдуллоҳ Ансорий дебдурки, мен Ибн Самъун билан яхши эмасман, чунки у менинг устодим Абулҳусайн Ҳусрийни ранжитган. Устодингни ранжитган кимсадан ранжида бўлмасанг, ит сендан яхшироқ!