Қозиликни қабул этмаган фақиҳ Фақиҳ эди. Унга қозиюл-қуззот (қозикалон, суд раиси) бўлишни таклиф қилдилар. Қабул этмади. Халифа Муқтадир-биллоҳнинг вазири Али бин Исо одам юбордиким, шайх Абу Али Хайронни саройга келтирсин, токи қозилик унинг зиммасига қўйилса. Шайх хабарни эшитган заҳоти яширинди. Бир неча кишини қоровул қилиб қўйдиларки, сув учун чиққан маҳали ушлаб олиб келишсин. Ўн кундан ортиқ чиқмади. Вазир буни эшитди, дедики, шайхни ўз ҳолига қўйинг, бизнинг мақсадимиз - юртимизда шарқдан ғарбгача мулк қозилигини берсалар ҳам, қабул қилмайдиган зотлар борлигини кўрсатиш эди.
|