Семизлик ва ошиқлик Шиблийга дедилар: - Кўп семизсан ва сен даъво қилган муҳаббат семизликни тақозо қилмас. Деди: - Қалбим ошиқ бўлди, таним бехабар қолди. Агар хабар топганида бундай семирмас эди. Яна деди: - Ҳуррият - қалб ҳурлигидир, бошқа нарса эмас. Шиблий ва ғассол Шиблий ўлими яқинлашган пайтларда бир жума куни ўзида енгиллик сезди. Ходими Бакир Динаварийга деди: - Мени масжидга олиб бор! Уни етаклаб бораётганда йўлда биров учради. Шиблий Бакирга деди: - Эртага тонгда бу кишига бир юмушймиз бор. Бакир дебдурки, намоз қилиб келган оқшом Шиблий дунёдан ўтди. Эртаси тонг саҳарда менга дедиларки, фалон маҳаллада бир солиҳ киши бор. Ўликни ювиш учун ўша кишини келтурмоқ керак. Ул кишининг уйини топиб, эшик қокдим. Ичкаридан эшик олдига келиб сўради: - Шиблий ўлдими? Мен ҳайрон қолиб сўрадим: - Шиблий ўлганини қайдан билдингиз? Деди: - Эй нодон, бугун менга юмуши борлигини у қайдан билган эди? Эшик очилгач, кўрдимки, бу - ўша Шиблий, эртага бу кишига бир юмушимиз бор, деган кимса экан.
|