Ғайлон Мувасвис PDF Босма E-mail

Ғофиллик хатаридан қутулмоқ йўли
Уни Ғайлони Мажнун ҳам дерлар. Харобаларда бўларди, элга ҳеч қўшилмасди. Бировдан нарса олмасди. Ва эл кўрмас эдики, ул не ер.
Муҳаммад бин Самин дедики, Ғайлонни Куфанинг харобаларида кўрдим. Сўрадим:
- Банда ғофиллик хатаридан қачон қутулади?
Деди:
- Қачонки, унга буюрилган иш билан машғул бўлса, нимаданки қайтарган бўлса, ғафлатда юрса ва ўз нафси ҳисобида ақл билан иш тутса.