Саховатнинг ажри Ибодатда буюк мужтаҳид ва хайру эҳсон қилишда сахий эди. Ҳар куни Қуръонни уч марта хатм қилишни одат қилганди. Унга отасидан кўп мерос қолди. Кўп йиллар Шайх Муҳаммад бин Юсуф ва унинг оиласи рўзғорини таъминлаб турарди. Муҳаммад бин Юсуф бундан бехабар эди. Бир дўстига буюрган эдиким, ҳар не харжи маошидир, унга еткургай. Аммо ўзи булар қаердан келгани-дан хабарсиз қолсин. Бир куни Муҳаммад бин Юсуф дўстидан сўради: - Биз учун бунчалик эҳсон қилаётган киши ким? Дўсти деди: - Муҳаммад бин Фоза. Ул дуо қилдиким, Аллоҳ унга мен томо-нимдан энг юксак мукофот берсин! Зикр оташи Азизе дебдурким, киш ўртасида Муҳаммад Фоза кошига бордим. Кўйлакчан ўтирганди. Дедим: - Эй Абу Жаъфар, совқотмайсанми? Деди: - Қўлингни бер, дегилки, Ла илаҳа иллаллоҳ! Қўлимни кўйлаги ичига элтиб, ўзи ҳам деди: - Иллаллоҳ, Иллаллоҳ! Иссиқдан терга ботган эди.
|