Аллоҳдан қўрққан киши ўзга ҳеч нимадан қўрқмайди Абу Усмон Мағрибий дебдурким, бир сафарда Абу Толиб билан ҳамроҳ эдим. Йўлда ваҳший даррандалардан хатар сездим. Унга айтдим: - Шу манзилдан тўхтамай ўтайлик. У тўхталиб, қўнди. Кечаси мен қўрққанимдан киприк қоқмадим, у эса мазза қилиб ухлади. Тонг чоғи мендан ухламаганим саба-бини сўради. Дедим: - Даррандалар хавфидан ухлаёлмадим. Абу Толиб айтди: - Кимки Тангридан қўрқса, ўзга ҳеч нимадан қўрқмас.
|