Ит садоқати Ул дебдурки, менинг бу йўлга киришимнинг ибтидоси шундай: бир итим бор эди, у билан Жазойирда ов қилардим. Сут ичишга мўлжалланган ёғоч бир коса ҳам олиб юрардим. Бир куни одат бўйича косага сут со-либ ичмоқчи бўлдим. Ит кўп ҳуриб, жонини койитди. Косани ерга қўйдим. Яна бирпасдан сўнг сут ичиш учун косани қўлимга олдим. Ит яна ҳуриб, менга ташланди. Яна ичмай ерга қўйдим. Учинчи марта ҳам яна кўпроқ ҳуриб, кўп ғингшиди. Ноилож яна косани ерга қўйдим. Ит бошини идишга тиқиб, сут ичди. Уша заҳоти шишиб, йиқилиб ўлди. Чамаси, бирорта илон сутдан ичиб, заҳрини идишга тўкканини кўрган. Итнинг менга бўлган вафосини ва мен учун жонини фидо қилганини кўриб, қилиб юрган ишларимдан тавба қилиб, тариқатни ихтиёр қилдим.
|