Иккита нон ва эллик ҳаж савоби Бир куни Шоҳ Шужоъ бир мажлисда ўтирган эди, бир дарвеш келиб, иккита нон тилади. Ҳеч ким бермас эди. Шоҳ Шужоъ деди: - Қилган эллик ҳажи савоби бадалига бу дарвешга иккита нон берадиган бирор киши борми?! Бир фақиҳ ҳозир эди, деди: - Эй шайх, шариат ишини енгил ҳисоблаяпсан. Шоҳ Шужоъ деди: - Шу пайтгача ҳаргиз ўзимдан ҳисоб олмадим, қилган амалимни қандай ҳисобга олай?!
|