Бадбахтликнинг уч аломати Абу Усмон Ҳирий Муҳаммад бин Фазл Балхийга мактуб ёздиким, бадбахтлик аломати нимадур? Жавоб битибдурки, уч нарсадир: бири улки, кишига илм бергайлар ва илмига амал қилиш тавфиқи бермагайлар; иккинчиси - эзгу амаллар қилиш имконини бергайлар, аммо нияти холис бўлмагай; учинчиси - ҳақиқат аҳли суҳбатини топгай, аммо уларнинг иззатини жойига қўймас.
|