Абу Абдуллоҳ Хоқон Сўфий PDF Босма E-mail

Дунёга бандаликнинг қиймати - бир дирҳам
Ибн Қассоб Розий дебдурким, отамнинг Бағдод бозорида бир дўкони бор эди, мен дўкон остонасида ўтиргандим. Биров ўтди. Мен уни Бағдод тиланчиларидан деб гумон қилдим. Ҳали балоғат ёшида эмасдим. Негадир кўнглим бу кишига мойил бўлди. Ўрнимдан туриб салом бердим. Бир дирҳамим бор эди, қўлига тутқаздим. Олди ва менга илтифот қилмай ўтди. Унга эргашиб боравердим. Дарвеш Шунизия масжидига кирди. Масжидда яна учта фақир бор эди. Пулни уларга берди ва ўзи намозга турди. Фақирлардан бири бозорга борди ва егулик келтирди. Учовлон едилар. Дарвеш эса намозини давом эттирди. Таом тугагач, дарвеш ҳам намоздан фориғ бўлди ва ҳамроҳларига деди:
- Сиз билан бирга овқатланишга нима монелик қилганини биласизларми?
Дедилар:
- Иўқ, устод.
Деди:
- Еши кичик бир йигит менга бу дирҳамни берди ва мен ҳозирги намозимда Ҳақ субҳонаҳу ва таолодан тиладимки, уни дунё бандалигидан озод қилсин. Ҳақ уни озод қилди.
Ибн Қассоб дебдурки, мен бехос унинг олдида ўтириб дедимки, эй устод, рост айтурсан.
Ул зот Шайх Абу Абдуллоҳ Хоқон Сўфий эди.