Фақр аҳли билан ўтирибсан, лекин ўн дирҳам захира қилибсан Бир кун Сарий Сақатий қошига келди. Бўйра парчасидан ўзига изор (лозим, иштон) қилиб олганди. Сарий Сақатий муридларининг бирига бозорга бориб, ўн дирҳамга бир жубба (кенг, узун ва енгли тўн) олиб келишни буюрди. Сўнг айтди: - Эй Абу Исҳоқ, келгилки, менда ўн дирҳам бор. Бу жубба сен учун арзон тушди. Иброҳим деди: - Фақр аҳли билан ўтирибсан, лекин ўн дирҳам захира қилибсан... Жуббани киймади.
|