Биринчи сўфий ва биринчи хонақоҳ Аввал кишиким, сўфий дедилар, ул эрди. Асли Куфа шаҳридан бўлиб, Шомда шайхлик қиларди. Сўфийларнинг илк хонақоҳи Шомнинг Рамласида бино топган бўлиб, тарихи қуйидагича: Насронийларнинг бир улуғи овга бораётган эди. Йўлда икки дарвешни кўриб қолди. Дарвешлар бир-бирига етишиб, муҳаббат юзидан кўришдилар ва бир-бирига илтифот кўрсатиб, бир жойда ўтириб, ёнларида егуликдан нимаики бор эса, ўртага қўйиб, тановул қилдилар. Сўнг тавозе билан хайрлашиб, айрилишдилар. Насроний амирига буларнинг муомалалари хуш келиб, бирини чақириб, сўради: - Боя кўришганингиз сизга ким бўлади? Деди: - Ҳеч ким. Сўради: - Ким эди? Дарвеш деди: - Танимайман. Яна сўради: - Қаердандир? Деди: - Билмайман. Насроний деди: - Унда бу яқинлик орангизда қайдан пайдо бўлди? Дарвеш деди: - Бизнинг тариқатимиз одоби шудир. Насроний яна сўради: - Сизнинг жамоатингиз йиғиладиган жой борми? Деди: - Йўқ. Деди: - Мен бу ерда шундай бир манзил қураманки, унда сизлар йиғилишингизга имкон бўлар. У Рамлада хонақоҳ ясади.
|