27.06.2024 13:55 |
Умрни ғанимат бил; соғлик ва омонликка шукр қил Бойлик орттириш йўлини ахтарма; камсуқумлик билан ифтихор қил. Эътиқодингни ҳаммага айтиб юрма; пулингни совурма. Камтарона равиш қил; — беозорлик билан кўнгилни овут. Бефойда гапни кўп айтма, фойдалик гапни эшитишдан ҳеч қайтма. Оз гапирган — оз янглишади: оз еган — оз касалланади. Очлик негизида ҳикмат бор; тўқлик тагида ғафлат бор. Қорин тўйғазиш ҳирсини кўнгилдан йўқ қил; ўзинг оч қолсанг ҳам — бир очни тўқ қил. Узингни ясантиришни хаёлингдан чиқар; гўзал либос кийишни истасанг, бир яланғочнинг эгнини буткар. Либос ҳар қанча зебодир, кийганингдан кийдирганинг яхшидир. Байт: Тўнни ҳар қанча авайлаб кийсанг ҳам эскиради. Агар яланғочга кийдирсанг тўзимас тўн ўша бўлади.
|