101. ТАНБИҲ PDF Босма E-mail
27.06.2024 13:44

Ёшлик кунлари тўғрисида
Йигитлик — умр гулшанининг баҳоридир ва ҳаёт оқшомининг тонгидир. Бу бири туфайли ишрат гуллари очилади; у бири сабабли завқ ва шодлик уйлари ёришади. Инсоннинг гўзаллиги ундан; башар авлодининг қудрати ундан. Асабу томирларга қувват қам; қўл-оёқ ва аъзойи баданга саломатлик қам ундан. Қўнгилга ишқ туғёнининг тушиши ҳам, шўх гўзалларга мойилликнинг пайдо бўлиши ҳам ундан. йигитларнинг ўз-ҳусни жамолига мағрурлиги, ўша навқиронлик туфайли, қариларнинг эса кўз ёш тўкиб, ёлборувчан бўлиб қолиши ундан маҳрум бўлгани туфайли. Кўз уйи машъали ундан рав-шан; юз боғи анжумани ундан гулшан, Гўзаллар ҳусни ва истиғносиға сабаб ҳам у; ошиқларга ишқ балосининг жабру жафоси боиси ҳам у. Зўравонлар бошида мамлакатларни босиб олиш иштиёқи ҳам ундан, кучсизларнинг диёрини тарк этиб, ғариблик ихтиёр этиши ҳам ундан...
Рубоий:
Дўстлар, йигитлик чоғини ғанимат тутинг,
Қарилик азобидан огоҳ бўлинг.
Адоват ва хусумат йўлига тушманг,
Ишқилиб, бир неча кун ўзингизни овутинг.