49. ТАНБИҲ PDF Босма E-mail
27.06.2024 03:55

Нохуш хабарни чин бўлса ҳам дўстингга етказма; бировдан айб кўрсанг юзига солма. Қўявер, ўша чин хабарни душман етказсин ва сен сабр қил, у айб можаросини душмани қилсин.
Шеър:
Бировга кўнгилсизлик етадиган сўзни
Ошкор қилишлик сенга лозим эмас.
Қўявер, уни душмани билдирсин,
Адоват қилмоқлик — душман ҳунари.