47. ТАНБИҲ PDF Босма E-mail
27.06.2024 03:53

Очиқ чеҳрали одам — иккиюзламачиликдек нуқсон-дан йироқ бўлади... Очиқ юзидан халойиққа хурсандлик; чучук сўзидан эл-юртга хуррамлик. Одамийлик билан кўнгилларга севимли; инсонийлик билаи жонларга ёқимли. Ундан дўст-душман хотиржам. Бундай киши умридан барака топгай.
Маснавий:
Юзидан кунгилларга шодлик ва хурсандлик келади,
Сўз баданлардан хасталикни аритади.
Очиқ чеҳраси тоза гулдан нишона,
Сўзларига булбул ўз жонини фидо қилади.