27.06.2024 03:50 |
Чин сўз— мўътабар; яхши сўз қисқа — мухтасар. Кўп сўзловчи— зериктирувчн; қайта-қайта гапирувчи— ақлдан озган. Айб изловчи — айбли; киши айбини гапи-рувчи — ўзига ёмонлик соғинувчи. Тўғрилик билан қаровчи — покиза назарли; кишиларнинг яхши томонларини кўрувчи — тўғри назарли. Қимнинг миясида иллат бўлса — сўзида мантиқ бўлмайди. Мияси соғлом бўлса, гап-сўзи ёқимли ва хатосиз бўлади. Сўзи ҳисобсиз — ўзи хисобсиз. Сўзида паришонлик— ўзида пушаймонлик. Агар сўз гўзаллик зийнати билан безалмаган бўлса — унга чинлик безаги етарлидир! Ёлғончининг гапи канчалик чиройли бўлса, шунчалик кабиҳдир. Чин сўз қанчалик бетакаллуф бўлмасин, сўзловчи учун таассуф йўқдир. Гул либоси йиртиқ бўлса ҳам зиёнсиз; садаф хунук бўлса ҳам инжу учун нуқсонсиз. Ёлғон сўз шеърдан бошқа ерда номақбул ва ёлғонни айтувчи ақлсиздир. Байт: Сўз ичида номақбул бўлган ёлғон, Шеърга тизилганда донога ҳам мақбул бўлади.
|