41. ТАНБИҲ PDF Босма E-mail
27.06.2024 03:47

Шоҳлар даргоҳидан узоқ, хоқонлар базмгоҳидан йироқ бўлишлик, балки буларнинг яқинига йўламаслик яхшироқ. Булардан қоч, чунки: «тоқатдан ташқари ишдан қочмоқ керак» дейдилар.
Кимки, кўнглига нима келса қила олса, ўз ихтиёри билан унга яқин борган одам ўзини ўзи балога дучор этади.
Шоҳларнинг раъйи келса, айбни топиш — ҳунардир; ҳар бир маъқул иш — улар қошида гуноҳдан баттар; бундай зот хизматини ўз ихтиёри билан қилмоқчи бўл-ган одам—тентак эшак. Киши фойдаланиш учун шер асрайман дейдими? Яхши хусиятга эга бўлиш умидида заҳар ичадими? Подшоҳлар хизматини қилиш учун жа-сорат кўрсатмоқ — ўз ҳаётининг ипини ўз кўли билан узмоқ ва ичиш учун заҳар тиламоқдир. Уларга яқин бўлишни истамоқ ўз ўлими учун бало тиғини раво кўр-моқдир. Уларнинг кулишлари чақмоққа ўхшайди. Ёруғ-лиги эътиборсиз бўлган чақмоқ куйдирганда гавдадан асар қолдирмайди;
Қитъа:
Чақмоқ ёруғлиги осмондан ергача етади,
Икки сўз айтгунча давом этади.
Аммо қаттиқ ё юмшоқ ерга тушса,
Уни барбод қилмагунча тинмайди.