38. ТАНБИҲ PDF Босма E-mail
26.06.2024 22:16

Ҳар кимнингки сўзи — ёлғон, ёлғонлиги билингач, уятга қолгон; ёлғонни чиндек гапирувчи суз устамони — кумушга олтин қоплаб сотувчи заргар. Ёлғон-афсоналар билан уйқу келтирувчи ёлғончи — уйқуда алаҳловчи. Ёлғон гапирувчи ғафлатдадир; сўнинг бир-биридан фарқи кўпдир, аммо ёлғондан ёмонроқ тури йуқдир.
Ёлғон гапириш биан ўз вақтини ўтказувчи одам, бу қилиғи ёмон туюлиш ўрнига, кишиларни алдагани билан фахрланади ҳам. Ёлғончи ўз гапига гўллик билан қулоқ солувчини топса, уларга ёлғонни чинга ўтказса, муро-дига етган бўлади. Ёлғончи — ҳақ қошида гуноҳкор; халқ олдида шарманда. Бундай наҳснинг беор юзи ёмонликка ўгирилган бўлади; бундай наҳсга ботган одам қутлуғ ундан нари бўлғай.
Байт:
Ул кишини қутлуғ уйдан ташқари сурмоқ керак,
Қутлуғ уй дунёдир, демак уни ўлдирмоқ керак.