32. ТАНБИҲ PDF Босма E-mail
26.06.2024 22:12

Ақлли одамлар подшоҳларнинг марҳаматига ишонч билдирмайдилар; донишманд кишилар тентакларнинг гап-сўзига ишонишни ўринли демайдилар. Зеро, у бири нима қилса — ихтиёри ўзидадир; тентак эса беихтиёрдир; аммо ақлли одам иккаласидан ҳам эҳтиёт бўлиши яхшидир.
Байт:
Униси ихтиёр эгаси, буниси эса ихтиёрсиз,
Иккисида ақл билан ҳикматнинг тескариси бор.