22. ТАНБИҲ PDF Босма E-mail
24.06.2024 16:51

Ҳар ким биров билан дўст-ёр бўлса, ёки дўст-ёрлик даъвосини қилса, ўзига раво кўрмаганни унга ҳам раво кўрмаслиги керак; баъзи нарсаларни ўзига раво кўрса ҳамки, ёрига раво кўрмаслиги лозим. Кўп машаққатлардан киши руҳига алам етади, жисму жони бунга тоқат қилади. Аммо бундай машаққат дўсти бошига тушишини хаёлига ҳам келтира олмайдн. Мабодо хаёлига келтиргудек бўлса, даҳшатдан ҳаёти сўнади.
Қитъа:
Ёр улдирки, узига раво кўрмаган нарсани
Ёрига ҳам раво курмагай.
Ўзи ёри учун улмоққа тайёр эса-да,
Лекин ёрини бу ишда шерик қилмагай.