24.06.2024 15:16 |
Ҳилм тўғрисида Ҳилм (мулойим табиатлик) инсон вужудининг хуш-манзара мевалик боғидир ва одамийлик оламининг жавоҳирга бой тоғидир. Юмшоқ кўнгиллилик— ҳодисалар тўла денгиздаги кишилик кемасининг лангари деса бўлади ва инсоният қадрини ўлчайдиган тарозининг тошига тенглаштнрса ҳам бўлади. Ҳилм — ахлоқли одамнинг қимматбаҳо либосн ва у кийим турларининг энг чидамли матосидир. У — ёмон нафсни дайди шамол учиришидан асрагувчи ва иккиюзлама мунофиқларнинг беҳуда ҳаракатидан ҳимоя қилувчи. Ҳилм натижасида одам халойиқнинг иззат-ҳурматига сазовор бўлади; ҳилм туфайли катталардан кичикларга илтифот ва марҳамат етишади. Катта кишилар ёшларни м.асхара ва кулги қилса, улар қошида ўзи шунча обрусиз ва бачкана туюлади; ёшлар ҳам катталарга нисбатан ҳазил ва енгилтаклик қилса, унннг қошида уятсиз ва эътиборсиз бўлади. Бу давр боғининг хас-хашак сингари одамлари, шамолдек бетайин, енгилтак кишилари олдида ҳилм аҳли гўё оғир табиатли ва ёмон феълли деб камситиладилар. Уларнинг ўзлари эса, қуюндек тупроқни ҳавога тўзита-дилар ва енгилтабиатлари билан бошларини гуё кўкка етказадилар. Тоғ жуссасини оёқ ости қилмоқ — одатлари; дала-даштлардаги зарраларни ҳавога совурмоқ — буларнинг салобатлари. Бундай одамлар елдек хар эшикдан киришга ор қилмайди; ўтдек оташдонни қиздиришдан ўзга ишни билмайди. Ел — гарчи лоланинг тожини учиради, аммо тоғ қоялари камарига қандай таъ-сир қила олади? Ут — тоғ этагидаги хас-хашакларни куйдириши мумкин, лекин қуёш учқунига қандай тенглаша олади... Ел — агар кўкка етса ҳам, бари бир енгил ва қадрсиз; тоғ — агар тупроққа ботса ҳам салобатлидир. Елнинг орасида ўтга ёқиладиган хас-хашаклар бор; ҳилм мазмунида эса, шоҳ тожига қадалгудек чўғ каби қизил лаъл бор. Байт: Ҳири тоғи оғир бўлгани учун уни сел босса ҳам ташвиши йўқ, Тўзғоқ ўсимлигининг япроғи енгил булгани учун шамолда барбод - булади.
|