Турли фойдали маслахатлар ва мақоллар |
|
|
|
23.06.2024 13:47 |
Салтанат аҳлларининг ўринсиз ғурурнга ҳақнинг ҳокимлиги, унга қарам бўлган ниҳоясиз мулклар ҳақида фикр юритиш, даъво ва кибрга мубталолигига ҳам унинг улуғлиги ва азамати ҳақида ақл югуртириш илож бўла олади. Саодатманд одам агар олим бўлса, нодонларнинг сўзлари ҳам унинг учун аҳамиятли бўлади, бахтсиз агар жоҳил бўлса, олим сўзини эшитишдан ор қилади. Ҳақиқатан ҳам жоҳилликдан бадбахтроқ нима бор дунёда? Кимки ўзини ўзи мақтаса — бу аҳмоқликдир; кимки ўз сўзини ўзи маъқул кўрса — бу бахтсизликдир. Оламдаги ҳамма одамлар ўзларини ўзлари севадилар; уларнинг сўзлари ҳам ўзларига жуда ёқимли туйилади. Башар жинсида бўлган бу сифат — уларнинг жоҳиллигига далолатдир, нафслари эса беихтиёр шу даъво билан машғулдир.
|