Яхши феъллар ва ёмон хислатлар тўғрисида. Тавба тўғрисида |
|
|
|
21.06.2024 13:20 |
Ҳақиқий тавба — ёмон феъллар туфайли келадиган азоб-уқубатларнинг олдини олмоқдир ва ҳақ мадади билан у феъллардан чекинмоқдир. Тавба — гуноҳкор банданинг кўнгил кўзгусини гуноҳ зангидан тозалайди; афв сайқали билан у кўзгунинг юзини ёритади. Тавба — бахтсизлик йўлининг охири ва тўғрилик йўлининг бошланишндир; у такаббурлик ғафлатидан сесканмоқ ва башарият уйқусидан уйғонмоқ ва ўзининг нолойиқ аҳволинн англамоқ ва беҳуда феълларини ташламоқ, кўзга кўринмас ярамасликларни ҳис қилмоқ, керакмас нарсаларга интилиш зараридан хабардор булмоқ — қабиҳ ишлар, шармандалик ва расвогарчилик туфайли ҳижолатга қолишдан огоҳ бўлмоқдир. Тавба — ннсонга хос саркашликдан воқиф булмоқ; кишини тўғри йўлдан оздирувчи нафс фасодидан ва кўнгил итоатсизлигидан нафратланмоқдир. Тавба — ҳақдан нажот тилаш вақти келганидир; банданинг нафсга тобеъ бўлпшннп тарк этганидир. Бу — кечани ёритувчи гавҳар, ҳар бир қора кун кечирувчи кимсага лойиқ эмас. Бу тавфиқ шамини яхшиликлар йўлбошчиси ҳар кимга ҳам ато қилмайди... Илоҳо, инсоф шамоли эсиб, йулдан озганларни ёмон ҳолатдан огоҳ этгай. Огоҳ бўлгач, ўз қилмишидан хижолат тортиб, думоғидан уят дуди чиққан ва бу каби ишларидан ибо қилиб, афв сўраб ножуя ишларидан тавба қилиб ўринсиз феълинн ўзгартиргай ва адашган йулидан чиқиб, тўғри йўлга киргай...
|