Насиҳатгўй ва ваъзхонлар тўғрисида |
|
|
|
20.06.2024 19:21 |
Воиз ҳақ сўзини тарғиб қилиши, пайгамбар сўзидан четга чиқмаслиги керак, энг аввал унинг ўзи ҳақ ва пайғамбар йўлига кириши, сўнгра эса насиҳат билан элни ҳам шу йўлга солиши лозим. Ўзи юрмаган йулга элни бошламоқ — мусофирни йўлдан адаштириб, биёбонга ташламоқ ва саҳрода уни йўқотмоқдир. Ўзи мастнинг элни ҳушёрликка чақириши — уйқучи кишининг одамларни бедорликка даъват этганнга ухшаш бир нарсадир.
Уйқусида сўзлаган касал одамдир, Унга қулоқ осган эса тентакдир. Ваъз муршидлар — пирлар ҳушёр кишиларнинг ишидир ва уларнинг насиҳатини қабул этган мақбул кишидир. Аввало, унинг ўзи бир йўлга тушнб олган бўлиши, кейин эса бошқа одамларни ўша томон бошлаб бориши керак. Йўлга билмай кирган йўқолади ва мақсадидан бошқа ерга етади. Ваъзхон шундай бўлиши керакки, унинг мажлисга бўш кирган одам тўлиб чиқсин; тўла кирган одам эса енгил тортиб, холи қайтсин. Воиз олим ва ҳалол иш кўрувчи бўлса, унинг насиҳатидан четга чиққанлар гуноҳкор бўлади. Агар, у бошқаларга буюрса-ю, ўзи қилмаса, унинг сўзлари ҳеч кимга таъсир этмайди ва фойда келтирмай-ди. Ўз ёрдамчилари орқали насиҳат қилувчи воиз — ўзи қолиб, шогирдини куйлатувчи қўшиқчидир. Қитъа: Дастёрсиз сўз айта олмайдиган воиз Дастёрнинг қулидир, у ҳақни куйловчи қўшиқчи эмас.
|