Ашулачи ва чол ғувчилар — мутриб ва муғаннийлар тўғрисида PDF Босма E-mail
20.06.2024 10:15

Шодлик оширувчи хонанда: ғамни тарқатувчи созанда — буларнинг ҳар иккисига ҳиссиётга берилган кишилар ва аҳли дардлар жон фидо қиладилар. Модомики, улар мулойим тарона билан куйлар эканлар, эшитувчининг нақд ҳаёти унга фидо булса не ғам? Ахир, кўнгил хуш оҳангдан қувват, руҳ эса хуш овоздан озиқ олади. Ёқимли овозу маҳорат билан куйлайдиган хонандадан дард аҳлининг ўти яна алангаланади. Агар гўзал бўл-са, ҳиссиёт аҳлининг ўртасида қиёмат кўтарилади. Ҳар бир созанданинг куйи дардлироқ ижро этилса, унинг чертиши дардли юракка қаттиқроқ таъсир қилади. Очиқ чеҳрали хонанда ёқимли овоз билан куйласа, дардли одамнинг куйган бағридан тутун чиқаради. Фаҳм-фаросатли созанданинг ёқимли ижроси ҳатто тошкўнгил одамни ҳам мафтун қилади. Хусусан, ўзи чалиб, ўзи куйласа, кўнгил мулкига қўзғолон солади.
Сулук аҳлиға яширин бўлган бу манзилда ннсон ҳам камолот топади, ҳам зарар орттиради. Солик бу ерда бир дардли оҳ билан мақсадига етибдур ва бир наъраи жонкоҳ билан йиллар бўйи қозонгани ҳам илгидан — қўлидан кетибдур.
Шиблий ва Нурий... самоъда кетдилар ва бу йўл тариқат бирла мақсад манзилига етдилар. Кўп Оллоҳни истагувчилар арғанун— орган садосига мафтун бўлиб, бутхонага кирди ва дину ислом нақдини муғбачаларга бой бердилар.
Майхонада кимки май ичишдан ибо қилса, най овози бир дилкаш наво билан уни расво қилади-қўяди. Агар киши май завқини унутиб, ичишдан тортилар экаи, ғиж-жак чўзиқ нолалар чекиб, унга ёлборади ва танбур пар-далари мафтункорлик билан ҳалок этади, унинг ҳало-ват пардасини чок этади, чанг зорланиб, бўғзини чўза-да; уд тилининг инграб ёлбориши чангникидан ҳам ортади. Қачонки рубоб бошини ерга қўйиб илтимос қилганда, қўбуз қулоқ тутиб, кайф-сафо оҳангини тузади. Булар билан баравар қонун ва чағона асбобларининг ноласи қулоққа эшитилганда, шу пайт ойдек соқий қадаҳларга май қуйиб, таъзим билан узатса, парҳездорликка ким эътибор беради-ю, ақл-қушнинг ихтиёрини ким ўз қўлида тута олади?! Сўфи ва тақводорларга ҳам бу базмда эътибор қолмайди. Гарчи ишқ ақлининг расво бўлиши учун бу нарсаларга эҳтиёж йўқ эса-да, уларнинг дард ўтига най ел бериб, май эса ёғ бўлиб туйилади ва у янада аланга олади.
Араб теваси ҳайдовчиннпг «ҳудий» деган хониши билан саҳрода юришини тезлатади, булут парчасида эса момақалдироқ садосидан чақмоқ чақади. Инсон мусиқа садосини тинглар экан, хаёли бузилиши табиий ва одамнинг бу жон офатидан қутилиши маҳолдир.
Аммо хонанда ва созандалариинг саёқлари, гарчи ғамни тарқатувчи, шодлик таратувчи бўлсалар ҳам, лекин ҳақиқатда пасткаш ва тиланчидирлар. Бундай ашулачи ва чолғувчилар зорланиб ва ялинчоқлик билан пул топадилар. Агар буюрувчидан инъом-эҳсон бўлса, унинг хизматини бажарадилар. Суҳбатда ноз-неъмат тўкин бўлса, улар ҳар қандай амр-фармонни бажаришга тайёрдирлар. Агар базмда маишат кам бўлса, улар ноз-нстиғно ва инжиқлик билан қилиқ кўрсатадилар. Ва агар ноз-неъмат деган нарса тамом йўқ булса, уларнинг кўнгли сендан узилди ҳисоб. Улар агарчи йил бўйи сенинг эҳсонингдан баҳраманд бўлган эсалар-да, ёнингдан танимай ўтиб кётаверадилар. Оз олсалар — ерга урадилар; куп олсалар — қадрламайдилар. Уларнинг кўпчилиги ахлоқсиз; бадфеъл; қолганлари ҳам ўлгудай қайсар ва дағал сўзли бўладилар. Ҳаракатлари ҳаддан ташқари тутуруқсиз сўзларидек, гаплари эса бсмаҳал қилган нозларидек, улар вафо деган фазилатдан бенасиб қолганлар; шунинг учун вафодорлар улар олдида қадрсиз ва хароб. Вафосиз муғанний — ҳаёсиз муттаҳам. Агар йиллар бўйи иззат-ҳурмат қилиб, унга едириб-ичирган бўлсанг ҳам бир гал уни қуруқ қўйсанг — сендан кечади, танимайди қўяди. Булар эркак сувратидаги таннозлар ва башанг кийим кийган уйбузар ахлоқсизлардир. Улар қўшиқ айтиб ва соз чалиб, баъзиларни таловчи, йўлтўсарлардир:
Маснавий:
Ҳеч кимга бу фитна дуч келмагай,
Чунки овозидан нажот қуши учиб кетади,
Қуш қўймоқчи бўлса, доим довул уради,
Бу билан ўша қушни узоқ муддатга ҳуркитиб
юбориш мумкин.