Қонуншунос муфтилар туғрисида PDF Босма E-mail
19.06.2024 16:40

Ҳар иш ва ҳар нарсанинг туғри ва нотуғрилиги ҳа-қида фатво берувчи ҳуқуқшунос муфти диндор ва етук олим булиши керак. У мумин-мусулмонлпк илмида мо-ҳир; диёнат нури пешонасидан зоҳир булмоғи керак. Унинг кўнгли ҳеч нарсага оғмаслиги, кўнглида ҳийла-гарлик бўлмаслиги; ривоятлари тўғри, ёзганлари устоз-ларнинг сўзларига мувофиқ бўлмоғи лозим. Муфти — ичкиликбозлардек фоспқ — ахлоқсиз; жоҳил одамлардек бадкирдор ва шафқатсиз бўлмаслиги; бир танга учун юз ҳақни нохақ ва озгина марҳамат учун кўп «йўқ» ни «бор» деб битувчи бўлмаслиги керак. Бир сават узум учун бир боғнинг куйиб кетишидан ғам чекмайдиган ва бир ботмон буғдой учун бир хирмоннинг совурилишидан ташвишланмайдиган бўлмаслиги лозим. Муфти ҳийла-гарлик билан ёлғон фатво (ҳукм) ёзар экан, у қалами-нинг учи билан шариат юзини қора қилган булади; шу қилган иши учун ҳақ олиб, ўз молига қўшса — динини дунёга сотган бўлади. Бундай муфти — одам ўлдирувчи табибдир. Бирига ислом динини ўлдириш, иккинчисига мусулмонларни ўлдириш насибдир.
Рубоий:
Муфти агар иши учун ҳақ олиб қалам тебратса, Ҳақ ортиқ булса, озайтирмоғи керак.
Фатво беришда пул эвазига «ҳа» ёки «йўқ» деган Ҳукмни қиладиган булса,
У қалам тебратувчинипг қулини қаламдек кесмак керак.