Шоҳга қарам одамларнинг унга ухшашлиги тўғрисида |
|
|
|
19.06.2024 16:37 |
Кимки шоҳга хизматкор ва қарам бўлса, иши ва муносабати ҳам шоҳникига ўхшаш бўлади. Агар шоҳ адолатпарвар бўлса, аҳолисида ҳам адолат асарлари бўлади. Агар шоҳнинг одати халққа зулм қилишлик эса, эли ҳам зулм фикри билан яшайди. Агар шоҳ эътиқодли бўлса, халқининг шиори ҳам ислом ва дин бўлади. Агар шоҳ кофиртабиат бўлса, қарамоғидаги-ларда ҳам шундай кофирлик феъли бўлади. Донишмандлар шоҳни улуғ, пишқириб оқадиган дарёга; аҳолиси ва яҳинларини эса дарё атрофидаги ан-ҳорларга ўхшатадилар. Дарё сувида қандай хосият ва кайфият бўлса, анҳорларида ҳам шу каби кайфият ва хосият бўлади. У аччиқ бўлса — бу аччиқ; у чучук бўл-са — бу чучук. У лойқа бўлса, бу лойқа, у тиниқ бўл-са — бу тиниқ. Бир дарёдан чиқадиган ариқлар Сувини билимдон киши бир хил деб билади. Модомики, дарё билан ирмоқ суви бир бўлгач, Можаро кўтаришга ҳожат йўқдир.
|