Галактикамизнинг ер шари деган жаҳонида одамлар олами, ҳайвонлар олами, ҳашаротлар олами ва бошқа оламлар бор. Шу оламлар орасида болаларга кўпроқ яқини қушлар олами десак хато қилмаймиз. Шунинг учун бўлса керакки, 9—10 ёшлардаги Алишер Фаридиддин Атторнинг "Мантиқ ут-тайр" ("Қуш нутқи") номли достонини жуда ёқтириб қолди ва муттасил шу достон мутолааси такрорига ружуъ қилди ва бутун бошли достонни ёд олди. Ҳамма асарлан достонлар, девонлар ҳам Алишер Навоий учун бир бўлди-ю, "Мантиқ ут-тайр" ҳам бир бўлди. У "Хамса" достонларига жавоб ёзди. Камол Хўжандий, Ҳофтз Шерозий, Саъдий Шерозий, Амир Хусрав Деҳлавий, Абдураҳмон Жомийларғазалларига татаббуълар битди. "Мантиқ ут-тайр" эса, унга умрбод йўлдош бўлди. Унинг бош ғояси — ваҳдати вужуд (вужуд ягоналиги) ва тажаллий (асл моянинг оламдаги зуҳуроти) Алишер Навоий маънавий ҳаётининг мағзини ташкил этди. Буни атрофлича тадқиқ этишни "Лисон ут-тайр" фалсафасини тушунтиришдан бошиаган маъқул кўринади. "Лисон ут-тайр" достонидаги бош қолипловчи ҳикоя: жаҳон қушларининг йиғилишиб мартаба ва фазилатларига кўра жой талашишлари воқеасидан тортиб, қушларнинг Ҳудҳуд йўлбошчилигида Симурғни излаб етти водийдан (Талаб, Ишқ, Маърифат, Истиғно, Тавҳид, Ҳайрат, Фақру Фано) ўтишлари ва Симурғни тополмай, Симурғни излашга чиққан си мурғ (ўттиз қуш)нинг ўзи эканлигини билишларида ҳам; достондаги Шайх Санъон қиссаси ва ўнлаб ҳикояларидан чиқадиган хулоса ҳам битта: олам - борлиқ Аллоҳнинг зуҳуридан иборат-дир. Қушлар (одамлар) Симурғни излаб (яъни Аллоҳга етишиш учун) йўлга чиқадилар. Аллоҳ излашга умр сарфлайдиган дарвешлар етти риёзат босқичидан (Талаб, Ишқ, Маърифат, Истиғно, Тавҳид, Ҳайрат, Фақру Фано) ўтадилар ва руҳга айлангач, Аллоҳ билан қовушадилар. Гўё Аллоҳ — қуёшдир, оламдаги барча нарса ва одамлар - унинг нур зарраларидирлар. Туғилиш — зарранинг қуёш-дан узилиб, нурга айланиб кетиши; ўлим эса —зарранинг аслига қайтиб қуёш бағрига етишидир. Риёзат босқичларининг маъноси нима? Сўфий (Аллоҳ жамоли шайдоси, яъни Аллоҳ фидойиси) талаб йўлига киради. Аллоҳни топишни истайди. У талабда шунчалик изчил ва фидойики, муттасил Аллоҳ ёди билан банд бўлади. Сўнг "Аллоҳ нима?" деган масалани ҳал этишга уринади ва Аллоҳ ҳақида билим ҳосил қилади. Аллоҳнинг ҳусн ва маъно жиҳатдан мислсиз вужуд эканлигини билгач, у ўзининг олий тилагига етиб, қаноат ҳосил қилади. Сўфийга ҳусн ва маъно жиҳатдан Аллоҳ ўзи кифоя қилади. Аллоҳнинг ҳамма соҳада тенгсиз ва яккаву ягона эканлиги унга кашф бўлади. Борлиқ, барча гўзалликлар ва энг юксак ақл-тамиз фақат Аллоҳда ва ундангина ёғилиши, унинг аслларнинг аш, ўзакларнинг ўзаги, мояларнинг мояси эканлиги; фақат у ҳамиша борлиги, якка-ягона эканлиги сўфийни ҳайратга солади. Бу ҳайрат шунчалик кучлики, энди унинг ақлида, кўнглида ва кўзида фақат Аллоҳ жилваланади ва ўша жилвадан ҳайратланиш ни¬ҳоясига етмайди. Шу ҳайрат манбаи учун у ҳамма нарсадан: бойлик, давлат, кишилар, ўзлигидан воз кечади: Аллоҳ фидойиси ўз изланишларининг чўққиси^ етиб жисман Аллоҳ учун фақирликни тан олиб, фано бўлади. Яъни сўфийлик истилоҳи билан айтсак, Алишер ўзига иккинчи тахаллус қилиб олган сўз - тасаввуфда энг олий камолот босқичига етган кишидир. Достондаги ана шу бош фалсафий масала Шайх Санъоннинг севги қиссасида қисқароқ бўлса-да, яққол ифодаланган. Мажнун ал-ҳақ, яъни Аллоҳ девонаси номи билан машҳур бўлган ҳикояда эса, Аллоҳнинг одам учун ўзи билмаса ҳам меҳрибонлиги, унинг ғамини ейиши акс эттирилади. Тасаввуф таълимотича, олам: юлдузлар, ой, қуёш, одамлар, ҳайвонлар, қушлар, капалаклар ва бошқажами нарсалар Аллоҳнинг зуҳуротидан иборат. Гўё Аллоҳ ўз қудратини намойиш этиш учун ўз ҳуснини оламдаги нарсаларда ифодалаган. Мислсиз ақлини мутафаккирларда, мислсиз ҳуснини гўзал қиз ва йигитларда намойиш этган. Шунинг учун Лайлини севган Мажнун Лайлида Аллоҳ юзини кўрган... Шайх Санъон тарсо санамга кўнгил бериб, Каъбадан вқз кечиб, Қуръонни ўтда ёқиб, оташпарастлар ибодатхонасида ўт ёқиб юргатиида, яъни исломга қарши хатти-ҳаракатларини учига чиқарганида у Аллоҳ ҳусни фидойиси эди: тарсо санамга Аллоҳ ҳуснига маҳлиё бўлгандек боқар ва ҳамма нарсадан унинг учун воз кечган эди. Тасаввуфдаги аҳа шу ўзак масала — оламнинг Аллоҳ жилвасидан иборатлиги, одамнинг Аллоҳ қуёшининг зарраси эканлиги ҳақидаги таълимот Фаридиддин Аттор ижоди, Алишер Навоий ижоди ва Машраб ижодида ўзак томир сифатида яшайди. Фаридиддин Аттор, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий ва Машраб Мансур Ҳалложнинг "анал ҳақ" (мен Аллоҳман, мен Аллоҳнинг бир заррасиман) деган таълимотидан ўсган мутафаккир мутасаввуфлардир. Тасаввуф аҳли ишқнинг уч хилини бир-биридан фарқ этадилар. Биринчиси: ҳақиқий ишқ ёки ишқи илоҳий: инсоннинг Аллоҳга муҳаббатидир. Иккинчиси: мажозий ишқ ёки одамнинг одамга муҳаббатидир. Учинчиси: пок ишқ ёки юксак маънавий камолот эгаларининг пок кўз билан (ғаразсиз) пок гўзал вужудга боқиб пок лаззат олишларидир. Шоирлар адабиётнинг рамзлар ифодаси учун қулайлигидан фойдаланиб, ўз асарларида уч хил ишқ ҳақида ҳам сўз юрита берадилар. Ўқувчи ана шуларни ўзи фарқ эта билмоғи лозим. Навоий лирик қаҳрамони Аллоҳ ишқида ёняптими, мажозий муҳаббатга гирифторми ёки пок муҳаббатда ўртанмоқдами... Гап шундаки, тасаввуф аҳли мажозий ишқни инкор этмайдилар. Улар мажозий ишқни ҳақиқий ишқ йўлидаги кўприк деб биладилар ва фаолиятларида пок ишқ талабларига риоя қиладилар (гўзал вужуддан ҳеч нарса тамаъ қилмайдилар ва буни кўнгилларига ҳам келтир-майдилар). Сўфий севгилисига кўнгил қўйганида маҳбуба юзида Аллоҳ жамолини кўради, унинг ишқида ёнаркан, мен Аллоҳ ишқида ёняпман деб ўйлайди, бу йўлда у жисман ва руҳан пок бўлишга ҳаракат қилади: маҳбубасига пок назар билан боқиб, пок лаззат олишни ўйлайди (қучиш, ўпиш ва бошқа шу каби истакжарни ўзига яқинлаштирмайди), холос. Бу жиҳатдан Алишер Навоийнинг муҳаббати қиссаси энг яхши намунадир. Сўфийдан талаб қилинадиган биринчи нарса тан ва фикр (кўнгил)нинг поклигидир. Тан поклиги - зоҳирий бўлгани учун, унинг, энг яхши усули тозалик ва бўйдоқликдир. Кўнгул поклиги -бирор вужудга ва нарсага нисбатан ғараз сақламаслик. Сўфий назарида гўзалдан жисмоний баҳрамандлик ва бойликка ҳирс - дунё ифлослигига булғаниш демакдир. Алишер Навоий бир умр ўзини тасаввуф талаблари — риёзат босқичлари синовига ташлади. Барча босқичларини умр бўйи ўз бошидан кечирди: ёлғизлик даҳшати ва-бўйдоқлик азобларини бир умр тортиб ўзини фонийликка тайёрлади ва умрининг сўнгги йилларида яратган асарларидан бири - "Лисон ут-тайр"ни, гарчанд бу асар ўзбек тилида ёзилган бўлса-да, Фоний тахаллуси остида эълон қилди. У эллик саккиз ёшида тасаввуфнинг сўнгги босқичига етаёзганини ўз достонида тахаллуси билан муҳрлади. "Лисон ут-тайр" — ўрта аср ҳақиқат изловчиси учун ёзилган илмий ва амалий дастурдир. Достон ёш талаба учун таъсирчан ва бадиий жиҳатдан гўзал, ўқимишли асардир. Тасаввуфдан хабари бўлмаган кишилар бундаги қисса ва шеърий ҳикоялами дунёвий адабиётнинг яхши намунаси сифатида маза қилиб ўқийверадилар ва маънавий лаззат топадилар. Биз "Лисон ут-тайр"нинг фалсафий мағзини англашга уринар эканмиз, бу асар ўз ижодкори фалсафий дунёқарашининг бадиий лавҳаландан иборат эканлигини, достон замондош ёшларимизнинг маънавий ва ҳиссий камолотларига жиддий ижобий таъсир қилади, фаҳм-фаросат ва чин муҳаббат қоиланмаси бўлади, деган яхши ниятимизни билдирамиз.
Сиз "Лисон ут-тайр" достонидан Алишер Навоийни қандай диний ва дунёвий масалалар банд этгани билан танишасиз: инсон оламга келган экан, ҳамиша талао йўИига кириши, изланиши, ўз маҳбубаси ёки севган касбжга чин муҳаббат билан ёндашуви лозимлиги, у ҳақда тўғри билим ҳосил қилиши - маърифатли бўлиши кераклиги, камолотга етиш зарурати каби муҳим масалалар сизни чуқур ўйлантиради. Шу маънода биз "Лисон ут-тайр"ни бугунги кунимиз учун, замондошларимиз учун зарур китоб деган мулоҳазадамиз. Алишер Навоийнинг фалсафий, ахлоқий, маънавий дунёсидан хабардорликнинг ўзиёқ бугунги ўқувчи учун беқиёс аҳамиятга эга.
|